» » «UZKABEL» aksiyadorlik jamiyati qo`shma korxonasi устави (янги таҳрир)
Информация к новости
  • Просмотров: 2179
  • Автор: webmaster
  • Дата: 8-01-2015, 10:18
8-01-2015, 10:18

«UZKABEL» aksiyadorlik jamiyati qo`shma korxonasi устави (янги таҳрир)

Категория: Пресс центр

1.1. Акциядорлик жамияти шаклидаги «UZKABEL» qo`shma korxonasi (кейинги ўринларда «жамият» деб аталади) ўзбек ва чет эл муассислари – акциядорлари келишувида тузилган бўлиб, «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида», «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида», «Чет эл инвестициялари тўғрисида», «Чет эл инвесторлари кафолатлари ва ҳимоя чоралари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари ҳамда мазкур устав асосида амал қилади. Жамиятнинг муассислари – акциядорлари ҳақидаги маълумотлар «Акциядорлар реестрида» акс этган бўлиб муассислар таркиби мазкур реестр бўйича ўзгариши мумкин.
«UZKABEL» AJ QK «UZKABEL» ОAJ QK нинг ҳуқуқий вориси бўлиб унинг барча ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича жавоб беради.
1.2. Жамиятнинг давлат тилидаги тўлиқ фирма номи:
«UZKABEL» aksiyadorlik jamiyati qo`shma korxonasi.
1.3.Жамиятнинг давлат тилидаги қисқартирилган фирма номи:
«UZKABEL» AJ» QK.
1.4.Жамиятнинг рус тилидаги тўлиқ фирма номи: совместное предприятие акционерное общество «UZKABEL».
1.5. Жамиятнинг рус тилидаги қисқартирилган фирма номи: СП АО «UZKABEL».
1.6. Жамиятнинг юридик, почта манзили ва электрон манзили:
Ўзбекистон Республикаси, 100041, Тошкент шаҳри, Дўрмон йўли кўч. 2
Жамият электрон почта манзили: pochta@uzkabel.uz
WEB : www.uzkabel.uz
1.7.Жамият фаолияти чекланмаган муддатга таъсис этилган.

2-модда. Жамият фаолиятининг мақсади ва предмети
2.1. Жамиятнинг асосий мақсади фойда олиш ҳисобланади.
2.2. Жамият фаолиятининг предмети ишлаб чиқариш, маркетинг, воситачилик, монтаж-қурилиш, ишга тушириш-созлаш, инвестиция, илмий, лойиха, жорий этиш, сервис, олди-сотти ( улгуржи ва чакана савдо) билан шуғулланиш, аҳоли ва корхоналарга транспорт хизматларини кўрсатиш фаолиятлари, шунингдек қонун билан тақиқланмаган, устав мақсадларига эришишга қаратилган фаолиятнинг бошқа турлари ҳисобланади.
2.3.Жамият қонун томонидан тақиқланмаган ва уставда кўрсатилмаган ҳар қандай фаолият тури билан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шуғулланиши мумкин. Лицензия ёки бошқа махсус рухсатнома бўлишини талаб этадиган фаолият белгиланган тартибда лицензия ёки бошқа махсус рухсатнома олинганидан кейин амалга оширилади. Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига зид бўлмаган ҳар қандай фаолият қонуний деб топилади.
3- модда. Жамиятнинг ҳуқуқий мақоми.
3.1. Жамият юридик шахс ҳисобланади ва ўзининг мустақил балансида ҳисобга олинадиган алоҳида мол-мулкига, жумладан унга устав фондига берилган мулкка эга бўлади, ўз номидан мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқларни олиши ҳамда амалга ошириши, зиммасига мажбуриятлар олиши, судда даъвогар ва жавобгар бўлиши мумкин.
3.2. Жамият давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб юридик шахс ҳуқуқларини қўлга киритади.
3.3. Жамият белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси ҳудуди ва ундан ташқарида банкда ҳисоб варақлар очишга ҳақлидир.
3.4. Жамият ўзининг фирма номи давлат тилида тўлиқ ёзилган ҳамда жойлашган ери кўрсатилган юмалоқ муҳрга эга бўлиши лозим. Муҳрда бир вақтнинг ўзида фирманинг номи бошқа исталган тилда ҳам кўрсатилиши мумкин.
Жамият ўзининг фирма номи ёзилган штамп ва бланкаларга, ўз тимсолига, шунингдек белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган товар белгисига ҳамда фуқаролик муомаласи иштирокчиларининг, товарларнинг, ишларнинг ва хизматларнинг хусусий аломатларини акс эттирувчи бошқа воситаларга эга бўлишга ҳақли.
3.5. Жамиятнинг жойлашган ери у давлат рўйхатидан ўтказилган жойга кўра белгиланади.

4-модда. Жамият масъулияти.
4.1.Жамият ўзига тегишли мулк доирасида барча мажбуриятларига жавобгар.
4.2.Жамият ўз муассислар мажбуриятлари учун жавоб бермайди. Акциядорлар жамиятнинг мажбуриятлари юзасидан жавобгар бўлмайдилар ва унинг фаолияти билан боғлиқ зиёнларни ўзларига тегишли акциялар қиймати доирасида тўлайдилар.
4.3.Давлат ва унинг органлари жамият мажбуриятлари юзасидан жавобгар бўлмайди, худди шунингдек жамият ҳам давлат ва унинг органлари мажбуриятлари юзасидан жавоб бермайди.

5-модда. Жамиятнинг филиал ва ваколатхоналари, шўъба ва тобе хўжалик жамиятлари.
5.1.Жамият Ўзбекистон Республикаси ва унинг ташқарисида филиаллар ташкил қилиши ва ваколатхоналар очиши мумкин.
5.2. Жамият филиал ва ваколатхоналар фаолияти бўйича жавобгар ҳисобланади. Филиал ва ваколатхона раҳбарлари жамият томонидан берилган ишонч қоғозлари асосида иш кўради.
5.3.Жамият Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва унинг ташқарисида юридик шахс ҳуқуқига эга бўлган жамият акциядорлик жамияти ёки масъулияти чекланган жамият шаклидаги шўъба ва тобе хўжалик жамиятларига эга бўлиши мумкин.
5.4. Филиаллар, шуъба ёки тобе жамиятлари ташкил қилиш ва ваколатхоналар очиш
кузатув кенгашининг ваколат доирасига киради.

6-модда. Жамиятда қатнашиш.
6.1. Жамият устави, жамият бошқарув органи қарорларини бажариш мажбуриятини олган ва жамият акциядорлари реестрига киритилган ҳох ўзбек, ҳох хорижлик корхона, муассаса, ташкилот ва фуқаролар (фуқароликка эга бўлмаган шахслар) жамият акциядорлари бўлишлари мумкин.
6.2. Жамиятда хорижий, юридик, жисмоний шахсларнинг иштироки чет эл инвестициялари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари билан белгиланади.

7-модда. Жамият акциядорларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари.
7.1. Акциядорлар:
уларни жамият акциядорларининг реестрига киритилиш;
депозитарийдаги депо ҳисоб варағидан ўзига тааллуқли кўчирма олиш;
жамият фойдасининг бир қисмини дивидендлар тарзида олиш;
жамият тугатилган тақдирда ўзларига тегишли улушга мувофиқ мол-мулкнинг бир қисмини олиш;
акциядорларнинг умумий йиғилишларида овоз бериш орқали жамиятни бошқаришда иштирок этиш;
жамиятнинг молия-хўжалик фаолияти натижалари тўғрисида тўлиқ ва ишончли ахборотни белгиланган тартибда олиш;
олган дивидендини эркин тасарруф этиш;
қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органида, шунингдек судда ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;
ўзига етказилган зарарнинг ўрни қопланишини белгиланган тартибда талаб қилиш;
ўз манфаатларини ифодалаш ва ҳимоя қилиш мақсадида уюшмаларга ва бошқа нодавлат нотижорат ташкилотларига бирлашиш;
қимматли қоғозларни олишда зарар кўриш, шу жумладан бой берилган фойда эҳтимоли билан боғлиқ таваккалчиликларни суғурта қилиш ҳуқуқига эга.
Акциядорлар қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
7.2. Ҳар бир оддий акция акциядорга - унинг эгаси бўлмишга бир хил ҳажмда ҳуқуқлар беради.
7.3. Акциядорлар:
жамиятни қайта ташкил этиш тўғрисида;
жойлаштирилган акцияларни йириклаштириш тўғрисида;
«Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун 84-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларига мувофиқ жамият томонидан мол-мулкни олиш ёки бошқа шахсга бериш билан боғлиқ йирик битим (бундан буён матнда йирик битим деб юритилади) тузиш тўғрисида;
жамиятнинг уставига уларнинг ҳуқуқларини чекловчи ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ёки янги таҳрирдаги уставни тасдиқлаш тўғрисида акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қарорлар қабул қилишда, агар улар қарши овоз берган бўлса ёҳуд овоз беришда узрли сабабларга кўра иштирок этмаган бўлса, ўзларига тегишли акцияларнинг ҳаммаси ёки бир қисми жамият томонидан қайтариб сотиб олинишини талаб қилишга ҳақлидир.
7.4. Ўзларига тегишли акциялар жамият томонидан қайтариб сотиб олинишини талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорларнинг рўйхати овоз бериш натижасида акцияларни қайтариб сотиб олишни талаб қилиш ҳуқуқи юзага келиши мумкин бўлган масалалар кун тартибига киритилган акциядорлар умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган жамият акциядорлари реестрининг маълумотлари асосида тузилади.
Жамият томонидан акцияларни қайтариб сотиб олиш ушбу акцияларнинг бозор қиймати бўйича амалга оширилади, бу қиймат жамиятнинг акцияларни баҳолашни ва қайтариб сотиб олишни талаб қилиш ҳуқуқи юзага келишига сабаб бўладиган ҳаракати натижасида қийматнинг ўзгаришини ҳисобга олинмаган ҳолда аниқланади.
7.5. Акциядорлар:
• устав талабларини ва жамият бошқарув органларининг қарорларини бажариш;
• жамият фаолиятига тегишли махфий масалаларни ошкора этмаслик;
• ўзига тегишли маълумотлар ўзгаргани тўғрисида унинг акцияларига нисбатан бўлган ҳуқуқларини ҳисобга олиш бўйича хизмат кўрсатувчи депозитарийсини ўз вақтида хабардор этишга мажбур.

8 – Жамиятнинг устав фонди
8.1. Жамиятнинг устав фонди 714757500 (етти юз ўн тўрт миллион етти юз эллик етти минг беш юз) сўм ёки 457608,35 АҚШ долларини ташкил этиб, 476505 (тўрт юз етмиш олти минг беш юз беш) дона эгаси ёзилган оддий акцияларга бўлинган.
Ҳар бир акциянинг номинал қиймати 1500 сўмга тенг.
Чет эл инвесторларининг улуши 85,6480 фоизни ташкил этади,жумладан:
Компания «Gulf Cable Trading Cimpany» (Хитой, Пекин, 29-109, Гуангшимен Бейли, Чаоянг тумани) – 54,5046 фоиз ёки 259717 дона эгаси ёзилган оддий акциялар умумий суммада 245176,13 АҚШ доллари.
Компания “Inter Kablo ve Bakir Sanayi Ticaret Limited Sirketi” (Туркия, Истамбул ш., Байрампаша тумани, Сағмалжилар даҳаси, Муратпаша маҳалласи, Фабрикалар кўчаси, №14, 1 - хона) – 31,1434 фоиз ёки 148400 дона эгаси ёзилган оддий акциялар умумий суммада 145419,86 АҚШ доллари.
8.2. Жамият қўшимча равишда жаъми 652945 дона умумий суммаси 979417500 сўмлик эгаси ёзилган оддий акцияларни жойлаштириш ҳуқуқига эга.

9-модда. Акцияларга ҳақ тўлаш
9.1. Акцияларга ҳақ тўлаш пул ва тўловнинг бошқа воситалари, мол-мулк, шунингдек пулда баҳоланадиган хуқуқлар (шу жумладан ашёвий ҳуқуқлар) воситасида амалга оширилади. Қўшимча акциялар ва бошқа қимматли қоғозларга ҳақ тўлаш шакли уларни жойлаштириш ҳақидаги қарор билан белгилаб қўйилади.
9.2.Акцияларга уларни жойлаштириш тўғрисидаги қарорга мувофиқ белгиланган муддатда ҳақ тўланилиши керак.

10-модда. Жамият устав фондини кўпайтириш ёки камайтириш.
10.1. Жамиятнинг устав фонди акцияларнинг номинал қийматини ошириш ёки қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан кўпайтирилиши мумкин.
10.2. Жамият устав фондини акцияларнинг номинал қийматини ошириш йўли билан кўпайтириш ва жамият уставига тегишли ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қарор акциядорларнинг умумий йиғилиши ёки акциядорларнинг умумий йиғилиши қарорига мувофиқ кузатув кенгашига шундай қарорлар қабул қилиш ҳуқуқи берилган бўлса, жамият кузатув кенгаши томонидан қабул қилинади.
10.3. Қўшимча акциялар жамият томонидан жамият уставида белгиланган эълон қилинган акциялар сони доирасида жойлаштирилиши мумкин. Қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан жамият устав фондини кўпайтириш тўғрисидаги қарор акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан ёки акциядорларнинг умумий йиғилиши қарорига мувофиқ кузатув кенгашига шундай қарорлар қабул қилиш ҳуқуқи берилган бўлса, кузатув кенгаши томонидан қабул қилинади.
Қўшимча акциялар очиқ ёки ёпиқ обунани ўтказиш йўли билан жойлаштирилиши мумкин.
Қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан жамият устав фондини кўпайтириш тўғрисидаги қарорда жойлаштириладиган акцияларнинг ва эълон қилинган миқдорлари (улушлари) доирасида акцияларнинг сони, уларни жойлаштириш муддати ва шартлари белгиланган бўлиши лозим.
Қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан жамият устав фондини кўпайтириш, жойлаштирилган қўшимча акциялар номинал қиймати миқдорида рўйхатга олинади. Бунда эълон қилинган акциялар сони жойлаштирилган қўшимча акциялар сонига камайтирилади.
10.4. Жамиятнинг устав фонди акцияларнинг номинал қийматини камайтириш ёки уларнинг умумий сонини қисқартириш йўли билан, шу жумладан акцияларнинг бир қисмини жамиятнинг ўзи кейинчалик бекор қилиш шарти билан сотиб олиши йўли билан камайтирилиши мумкин.
Агар устав фондини камайтириш натижасида унинг миқдори жамиятнинг уставига киритилган тегишли ўзгартиришларни рўйхатдан ўтказиш куни белгиланадиган жамият устав фондининг энг кам миқдоридан қонун ҳужжатларида белгиланганидан камайиб кетадиган бўлса, жамият устав фондини камайтиришга ҳақли эмас.
Устав фондини камайтириш ва жамият уставига тегишли ўзгартишлар киритиш ҳақидаги қарор акциядорларнинг умумий йиғилишда қабул қилинади.
Устав фондини камайтириш тўғрисида қарор қабул қилган вақтда акциядорларнинг умумий йиғилиши фондни камайтириш сабабларини кўрсатади ва уни камайтириш тартибини белгилайди.
10.5. Жамият ўз фаолияти билан боғлиқ зарарларни қоплаш учун акциялар чиқариш хуқуқига эга эмас.
10.6. Жамият жойлаштирилган акцияларни йириклаштириш ёки майдалаш ҳуқуқига эга. Акциядорлар умумий йиғилиши жамият уставига тегишли ўзгартишлар киритиш йўли билан йириклаштириш ёки майдалаш тўғрисида қарор қабул қилади.

11-модда. Жамият фондлари ва соф активлари.
11.1. Жамиятда унинг устав фондининг ўн беш фоизи миқдорида захира фонди ташкил этилади. Жамиятнинг захира фонди жамият уставида белгиланган миқдорга етгунига қадар соф фойдадан ҳар йилги мажбурий ажратмалар орқали шакллантирилади. Ҳар йилги ажратмаларнинг миқдори жамият уставида белгиланган миқдорга етгунига қадар соф фойданинг беш фоизидан кам бўлмаслиги керак. Захира фондини сарфлаш холларида ажратма ўтказиш янгидан бошланади.
Бошқа маблағлар мавжуд бўлмаган тақдирда, жамиятнинг захира фонди жамиятнинг зарарлари ўрнини қоплаш, жамиятнинг корпоратив облигацияларини муомаладан чиқариш ва жамиятнинг акцияларини қайтариб сотиб олиш учун мўлжалланади.
Жамиятнинг захира фондидан бошқа мақсадлар учун фойдаланиш мумкин эмас.
11.2. Жамият соф активларининг қиймати бухгалтерия ҳисоб – китоб маълумотлари бўйича жамият активлари ва унинг мажбуриятлари умумий суммаси ўртасидаги фарқ каби белгиланади.
12-модда. Жамият фойдасини тақсимлаш, дивидендлар
12.1.Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўланганидан кейин жамиятда қоладиган фойда (соф фойда) унинг тўлиқ тасарруфига ўтади.
12.2. Акциядорлар умумий йиғилиш қарорига мувофиқ соф фойда жамият заҳира реинвестиция амалга оширади жамғармаларини тўлдиради, фойданинг қолдиғи эса жамият акциядорлари ўртасида уларга тегишли бўлган акцияларнинг сони ва тоифасига боғлиқ ҳолда тақсимланади.
12.3. Дивидендлар (йилнинг ҳар бир чораги, ярим йиллик, йиллик дивидендлар) тўлаш, дивиденд миқдори ва уни тўлаш шакли тўғрисидаги қарор жамият кузатув кенгашининг тавсияси асосида акциядорлар умумий йиғилиши томонидан қабул қилинади. Дивидендларнинг миқдори жамият кузатув кенгаши тавсия этган миқдордан кўп бўлиши мумкин эмас.
Дивидендлар тўлаш тўғрисидаги қарорда дивидендлар тўлашни бошлаш ва тугаллаш саналари кўрсатилган бўлиши керак.
Йилнинг ҳар бир чораги, ярим йиллик дивидендларини тўлаш тўғрисидаги қарор (эълон) тегишли давр тугагандан кейин икки ой мобайнида қабул қилиниши мумкин.
Дивидендлар тўлаш муддати шундай қарор қабул қилинган кундан эътиборан 60 кундан кеч бўлиши мумкин эмас.
12.4 Эгаси ёки унинг қонуний вориси ёҳуд меъросхўри даъво қилиш учун уч йил мобайнида талаб қилиб олмаган дивиденд акциядорларнинг умумий йиғилиши қарорига биноан жамият ихтиёрида қолади.
12.5. Агар дивидендлар тўлаш оқибатида акциядорлар жамиятининг молия – хўжалик аҳволи жиддий тарзда ёмонлашадиган бўлса, дивидендлар тўлаш таъқиқланади.
12.6. Дивидендларни тўлаш шакли ва тартиби акциядорларнинг умумий йиғилиши тасдиқлаган «Дивидендларни тўлаш тартиби тўғрисида низом» га биноан белгиланади.

13-модда. Жамият бошқарув органлари.
13.1. Қуйидагилар жамият бошқарув органлари ҳисобланади:
• акциядорларнинг умумий йиғилиши;
• жамиятнинг кузатув кенгаши;
• ягона ижроия органи.

14-модда. Акциядорларнинг умумий йиғилиши.
14.1. Жамиятнинг олий бошқарув органи бўлиб, акциядорлар умумий йиғилиши ҳисобланади.
14.2. Ҳар йили жамият акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишини ўтказади. Йиллик умумий йиғилиш молиявий йил тугагач, олти ойдан кечиктирилмай чақирилади.
Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишида жамиятнинг кузатув кенгаши ва тафтиш комиссиясини сайлаш тўғрисидаги масалалар ҳал этилади, шунингдек жамиятнинг йиллик ҳисоботи, жамиятнинг фойда ва зарарларини тақсимлаш қараб чиқилади.
Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишидан ташқари ўтказиладиган умумий йиғилишлар навбатдан ташқари йиғилиш ҳисобланади.
Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўрилаётганда жамиятнинг кузатув кенгаши, ушбу уставнинг 14.19 –бандида назарда тутилган ҳолларда эса, умумий йиғилишни чақирувчи шахслар қуйидагиларни белгилайди:
умумий йиғилиш ўтказиладиган сана, вақт ва жойни;
умумий йиғилишнинг кун тартибини;
умумий йиғилиш ўтказиш учун жамият акциядорларининг реестри шакллантириладиган санани;
умумий йиғилиш ўтказилиши ҳақида акциядорларга хабар қилиш тартибини;
умумий йиғилишни ўтказишга тайёргарлик кўрилаётганда акциядорларга тақдим этиладиган ахборот (материаллар) рўйхатини;
овоз бериш бюллетенининг шакли ва матнини.
Акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган сана уни ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан ўн кундан кам ва ўттиз кундан кўп этиб белгиланиши мумкин эмас.
14.3. Акциядорлар умумий йиғилиши ваколат доирасига қуйидагилар киради:
• жамият уставига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш ёки жамият уставини янги таҳрирда тасдиқлаш;
• жамиятни қайта ташкил этиш;
• жамиятни тугатиш, тугатувчини (тугатиш комиссиясини) тайинлаш ҳамда оралиқ ва якуний тугатиш балансларини тасдиқлаш;
• жамият кузатув кенгашининг миқдор таркибини белгилаш, унинг аъзоларини сайлаш ва уларнинг ваколатларини муддатидан илгари тўхтатиш;
• эълон қилинган акцияларнинг энг кўп миқдорини белгилаш;
• жамиятнинг устав фондини кўпайтириш;
• жамиятнинг устав фондини камайтириш;
• ўз акцияларини сотиб олиш;
• жамиятнинг ташкилий тузилмасини тасдиқлаш;
• жамиятнинг тафтиш комиссиясини сайлаш ва уларнинг ваколатларини муддатидан илгари тўхтатиш, ҳамда тафтиш комиссияси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш;
• жамиятнинг йиллик ҳисоботларини тасдиқлаш;
• жамиятнинг фойда ва зарарларини тақсимлаш;
• жамият кузатув кенгашининг ва тафтиш комиссиясининг ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар юзасидан, шу жумладан жамиятни бошқаришга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан жамият кузатув кенгашининг ҳисоботларини ва тафтиш комиссиясининг хулосаларини эшитиш;
• жамият томонидан корпоратив облигациялар, шу жумладан акцияларга айирбошланадиган облигациялар чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш;
• қимматли қоғозларнинг ҳосилаларини чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш;
• жамиятнинг корпоратив облигацияларини қайтариб сотиб олиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
• имтиёзли ҳуқуқни қўлламаслик тўғрисида «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонуннинг 35-моддасида назарда тутилган қарорни қабул қилиш;
• «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонуннинг 34-моддасига мувофиқ акцияларни жойлаштириш (қимматли қоғозларнинг биржа бозорига ва уюшган биржадан ташқари бозорига чиқариш) нархини белгилаш;
• акциядорлар умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш;
• акцияларни майдалаш ва йириклаштириш;
• «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонуннинг 8 ва 9-бобларида назарда тутилган ҳолларда жамият томонидан битимлар тузиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
• қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа масалаларни ҳал этиш.
Акциядорлар умумий йиғилишининг ваколат доирасига киритилган масалалар жамиятнинг ижроия органи ҳал қилиши учун берилиши мумкин эмас.
Акциядорлар умумий йиғилишининг ваколат доирасига киритилган масалалар жамиятнинг кузатув кенгаши ҳал қилиши учун берилиши мумкин эмас, қуйидаги масалалар бундан мустасно:
• жамиятнинг устав фондини кўпайтириш, шунингдек жамият уставига жамиятнинг устав фондини кўпайтириш билан боғлиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш;
• «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонуннинг 34-моддасига мувофиқ акцияларни жойлаштириш (қимматли қоғозларнинг биржа бозорига ва уюшган биржадан ташқари бозорига чиқариш) нархини белгилаш;
• жамият томонидан корпоратив облигациялар, шу жумладан акцияларга айирбошланадиган облигациялар чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш;
• қимматли қоғозларнинг ҳосилаларини чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш;
• жамиятнинг корпоратив облигацияларини қайтариб сотиб олиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
14.4. Овозга қўйилган масала бўйича акциядорлар умумий йиғилишининг қарори, жамиятнинг овоз берувчи акциялари эгалари бўлган, йиғилишда иштирок этаётган акциядорларнинг кўпчилик овози билан қабул қилинади, агар акциядорлар умумий йиғилиши томонидан акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этаётган овоз берувчи акцияларнинг эгалари бўлган акциядорларнинг тўртдан уч қисмидан иборат кўпчилик овози билан қабул қилинса, қуйидаги ҳоллар бундан мустасно׃
Ушбу уставнинг 14.3 - банди биринчи қисмининг иккинчи – тўртинчи, олтинчи ва ўн тўртинчи хат бошларида кўрсатилган масалалар бўйича қарор.
Йирик битим тузиш тўғрисидаги қарор, агар кузатув кенгаши қарорига мувофиқ йирик битим тузиш тўғрисидаги масала акциядорларнинг умумий йиғилиши ҳукмига ҳавола этилганда.
Битим тузиш тўғрисидаги қарор қабул қилинаётган санада жамият соф активлари қийматининг эллик фоизидан ортиқ баланс қийматини ёки сотиб олиш қийматини ташкил этувчи мол – мулк ҳусусида йирик битим тузиш тўғрисидаги қарор.
Аффилланган шахс билан тузилаётган битимни маъқуллаш ҳақидаги қарор, агар “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 88 – моддасига мувофиқ, жамият кузатув кенгаши битимни маъқуллаш ҳақидаги қарорни қабул қилишга ҳақли бўлмаса.
14.5. Акциядорларнинг умумий йиғилиши кун тартибига киритилмаган масалалар бўйича қарор қабул қилишга, шунингдек кун тартибини ўзгартишга ҳақли эмас.
14.6. Умумий йиғилиш қабул қилган қарор жамият акциядорларининг барчаси учун мажбурий йиғилишда қатнашганларга ҳам, қатнашмаганларга ҳам бирдай.
14.7. Агар акциядорлар умумий йиғилиши Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ва мазкур устав талабларига зид бўлган қарор қабул қилган ҳолда, акциядор узрли сабабларга кўра акциядорлар умумий йиғилишида иштирок этмаган ёки бундай қарор қабул қилинишига қарши овоз берган, кўрсатилган қарор билан унинг ҳуқуқ ва манфаатлари бузилган бўлса, судга шикоят қилишга ҳақлидир.
14.8. Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги хабар акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган санадан камида етти кундан кечиктирмай, лекин узоғи билан ўттиз кун олдин жамиятнинг расмий веб-сайтида, оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади, шунингдек акциядорларга электрон почта орқали юборилади.
Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги хабарда қуйидагилар кўрсатилиши керак:
жамиятнинг номи, жойлашган ери (почта манзили) ва электрон почта манзили;
умумий йиғилиш ўтказиладиган сана, вақт ва жой;
жамият акциядорларининг реестри шакллантириладиган сана;
умумий йиғилиш кун тартибига киритилган масалалар;
умумий йиғилишни ўтказишга тайёргарлик кўрилаётганда акциядорларга тақдим этилиши лозим бўлган ахборот (материаллар) билан акциядорларни таништириш тартиби.
14.9. Биргаликда жамият овоз берувчи акцияларининг камида 1 фоизига эга бўлган жамият акциядорлари (акциядори) молия йили тугаганидан кейин 90 кундан кечиктирмай акциядорлар йиллик умумий йиғилишининг кун тартибига таклифлар киритишга ва кузатув кенгаши, тафтиш комиссиясига номзодлар қўрсатишга хақли. Кўрсатилган номзодлар сони ушбу органнинг миқдор таркибидан ошиб кетиши мумкин эмас. Акциядорлар (акциядор) жамият кузатув кенгаши ва тафтиш комиссиясига (тафтишчилигига) ўзлари кўрсатган номзодлар рўйхатига акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисидаги хабар эълон қилинган санадан эътиборан уч иш кунидан кечиктирмай ўзгартишлар киритишга ҳақли.
14.10. Умумий йиғилиш кун тартибига масала ёзма шаклда киритилиб, уни қўйиш асослари, масала киритаётган акциядорлар (акциядор)нинг исмлари, уларга тегишли бўлган акциялар сони ва тоифалари, кузатув кенгаши, тафтиш комиссиясига номзодлар кўрсатиш чоғида эса – уларнинг исмлари, ички корпоратив ҳужжатларга мувофиқ номзодлар ҳақида маълумотлар, шунингдек уларга тегишли бўлган акцияларнинг сони ва тоифалари кўрсатилади.
14.11. Кузатув кенгаши келиб тушган таклифларни кўриб чиқиб, мазкур уставнинг 14.9. бандига кўра белгиланган, муддатдан кечикмай, 10 кун ичида уларни акциядорлар умумий йиғилиши кун тартибига киритиш (ёки киритмаслик) қарорини қабул қилиши шарт.
14.12. Акциядор (акциядорлар) киритган масала акциядорлар умумий йиғилишининг кун тартибига , шунингдек кўрсатилган номзодлар жамият кузатув кенгаши ва тафтиш комиссиясга сайлов юзасидан овоз бериш учун номзодлар рўйхатига киритилиши шарт, қуйидаги ҳоллар бундан мустасно:
акциядор (акциядорлар) ушбу уставнинг 14.9-бандида белгиланган муддатга риоя этмаган бўлса;
акциядор (акциядорлар) ушбу уставнинг 14.9-бандида назарда тутилган миқдордаги жамият овоз берувчи акцияларининг эгаси бўлмаса;
ушбу уставнинг 14.10-бандида назарда тутилган маълумотлар тўлиқ бўлмаса;
таклифлар “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида” қонуннинг ёки бошқа қонун ҳужжатларининг талабларига мувофиқ бўлмаса.
Жамият кузатув кенгашининг масалани акциядорлар умумий йиғилишининг кун тартибига ёки номзодни жамият кузатув кенгаши ва тафтиш комиссияга сайлов юзасидан овоз бериш учун номзодлар рўйхатига киритишни рад этиш тўғрисидаги далил- исботли қарори ана шу масалани киритган ёки таклиф тақдим этган акциядорга (акциядорларга) қарор қабул қилинган кундан эътиборан узоғи билан уч кун ичида юборилади.
14.13. Жамият кузатув кенгашининг масалани акциядорлар умумий йиғилишининг кун тартибига ёки номзодни жамият кузатув кенгаши ва тафтиш комисссияси сайлов юзасидан овоз бериш учун номзодлар рўйхатига киритишни рад этиш тўғрисидаги қарори устидан судга шикоят қилиш мумкин.
14.14. Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши жамият кузатув кенгашининг қарори билан унинг ўз ташаббусига биноан, жамият тафтиш комисссияси талабига кўра, шунингдек талаб тақдим этилган санада жамият овоз берувчи акцияларининг камида беш фоизига эга бўлган акциядорнинг (акциядорларнинг) талаби билан ўтказилади.
14.15. Жамият тафтиш комиссиясининг ёки жамият овоз берувчи акцияларининг камида беш фоизига эгалик қилувчи акциядорнинг (акциядорларнинг) ёзма талабига кўра акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш ҳақида ёзма талаб тақдим этилган кундан эътиборан ўттиз кундан кечиктирмай жамиятнинг кузатув кенгаши томонидан амалга оширилади.
14.16. Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги талабда йиғилиш кун тартибига киритилиши керак бўлган масалалар уларни киритиш сабабини кўрсатган ҳолда таърифлаб берилмоғи лозим.
Жамият кузатув кенгаши жамият тафтиш комиссиясининг ёки жамият овоз берувчи акцияларининг камида беш фоизига эга бўлган акциядорнинг (акциядорларнинг) талабига биноан чақириладиган акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши кун тартибидаги масалаларнинг таърифига ўзгартишлар киритишга ҳақли эмас.
14.17. Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш талаби акциядордан (акциядорлардан) чиққан тақдирда бу талабда умумий йиғилишни чақиришни талаб қилаётган акциядорнинг (акциядорларнинг) исми (номи), унга тегишли акцияларнинг сони кўрсатилган бўлиши лозим.
Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш талабномаси акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақиришни талаб қилган шахс(шахслар) томонидан имзоланади.
14.18. Жамиятнинг тафтиш комиссияси ёки жамият овоз берувчи акцияларининг камида беш фоизига эгалик қилувчи акциядор (акциядорлар) акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш тўғрисида талаб тақдим этган санадан эътиборан ўн кун ичида жамият кузатув кенгаши акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш тўғрисида ёки йиғилишни чақиришни рад этиш ҳақида қарор қабул қилиши керак.
Жамият тафтиш комиссиясининг ёки жамият овоз берувчи акцияларининг камида беш фоизига эгалик қилувчи акциядорнинг (акциядорларнинг) талабига кўра акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақиришни рад этиш тўғрисидаги қарор қуйидаги ҳолларда қабул қилиниши мумкин, агар:
• акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақиришни талаб қилаётган акциядор (акциядорлар) ушбу уставнинг 14.14 - бандида назарда тутилган миқдордаги жамият овоз берувчи акцияларининг эгаси бўлмаса;
• жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши кун тартибига киритиш учун таклиф этилган масалалардан биронтаси ҳам унинг ваколат доирасига кирмаса;
• кун тартибига киритиш учун таклиф этилган масала “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун талабларига мувофиқ бўлмаса.
Жамият кузатув кенгашининг акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш тўғрисидаги қарори ёки бундай йиғилишни чақиришни рад этиш ҳақидаги асослантирилган қарори йиғилиш чақиришни талаб қилган шахсларга қарор қабул қилинган пайтдан эътиборан уч иш кунидан кечиктирмай юборилади.
Жамият кузатув кенгашининг акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақиришни рад этиш тўғрисидаги қарори устидан судга шикоят қилиш мумкин.
14.19. Жамият кузатув кенгаши ушбу уставда белгиланган муддат ичида акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш тўғрисида қарор қабул қилмаган бўлса ёки уни чақиришни рад этиш ҳақида қарор қабул қилган бўлса, акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши уни чақиришни талаб қилган шахслар томонидан чақирилиши мумкин.
Бундай ҳолларда акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўриш билан боғлиқ харажатлар акциядорлар умумий йиғилишининг қарорига биноан жамиятнинг маблағлари ҳисобидан қопланиши мумкин.
14.20. Акциядорларнинг умумий йиғилишида йиғилишни ўтказиш санасигача уч иш кун аввал шакллантирилган жамият акциядорлари реестрида қайд этилган акциядорлар иштирок этишга ҳақлидир. Акциядорларнинг умумий йиғилишда иштирок этиш ҳуқуқи шахсан акциядор томонидан ёки исталган вақтда алмаштириши мумкин бўлган унинг вакили орқали. амалга оширилади. Акциядорнинг вакили акциядорларнинг умумий йиғилишида ёзма ишончнома асосида иш кўради. Овоз беришга доир ишончномада ваколат берган ва вакил қилинган шахслар тўғрисидаги маълумотлар (исми ёки номи, турар жойи ёки жойлашган манзили, паспорт маълумотлари) акс эттирилган бўлиши лозим. Жисмоний шахс номидан берилган овоз беришга доир ишончнома нотариал тасдиқланган бўлиши керак.
Юридик шахс номидан бериладиган овоз беришга доир ишончнома қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда берилади.
Бир неча шахсларнинг умумий улушли мулки бўлган жамият акцияси бўйича акциядорларнинг умумий йиғилишида овоз бериш ваколати умумий улушли мулк қатнашчиларидан бири ёки уларнинг умумий вакили томонидан амалга оширилади.
14.21Овозларни санаб чиқиш, акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиши учун акциядорларни рўйхатга олиш, шунингдек овоз бериш бюллетенларини тарқатиш учун жамият кузатув кенгаши томонидан саноқ комиссияси тузилиб, унинг аъзолари сони ва шахсий таркиби акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан тасдиқланади.
Саноқ комиссиясининг таркиби камида уч кишидан иборат бўлиши керак. Саноқ комиссияси таркибига жамият кузатув кенгашининг аъзолари, тафтиш комиссиясининг аъзолари (тафтишчиси), жамият директори, шунингдек ана шу лавозимларга номзоди кўрсатилган шахслар кириши мумкин эмас.
Саноқ комиссияси акциядорларнинг умумий йиғилишида кворум бор ёки йўқлигини аниқлайди, умумий йиғилишда овоз бериш ҳуқуқларининг акциядорлар (уларнинг вакиллари) томонидан амалга оширилиши муносабати билан юзага келадиган масалаларни тушунтиради, овозга қўйиладиган масалалар бўйича овоз бериш тартибини тушунтиради, овоз беришнинг белгиланган тартиби ва акциядорларнинг овоз беришда иштирок этиш ҳуқуқларини таъминлайди, овозларни санаб чиқади ва овоз бериш якунларини чиқаради, овоз бериш якунлари тўғрисида баённома тузади, овоз бериш бюллетенларини жамиятнинг архивига топширади.
14.22 Агар акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтказиш тугалланган пайтда жамиятнинг жойлаштирилган овоз берувчи акцияларининг жами эллик фоизидан кўпроқ овозига эга бўлган акциядорлар (уларнинг вакиллари) рўйхатдан ўтган бўлса, акциядорларнинг умумий йиғилиши ваколатли (кворумга эга) бўлади.
Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш учун кворум бўлмаса, акциядорларнинг такрорий умумий йиғилишини ўтказиш санаси эълон қилинади. Акциядорларнинг такрорий умумий йиғилишини ўтказишда кун тартибини ўзгартиришга йўл қўйилмайди.
Агар акциядорларнинг ўтказилмай қолган йиғилиши ўрнига чақирилган такрорий умумий йиғилишида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтказиш тугалланган пайтда жамиятнинг жойлаштирилган овоз берувчи акцияларининг жами қирқ фоизидан кўпроқ овозига эга бўлган акциядорлар (уларнинг вакиллари) рўйхатдан ўтган бўлса, акциядорларнинг такрорий умумий йиғилиши ваколатли бўлади.
Акциядорларнинг такрорий умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида хабар қилиш ушбу уставнинг 14.8 - бандида назарда тутилган муддатларда ва шаклда амалга оширилади.
Кворум бўлмаганлиги сабабли акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш санаси йигирма кундан кам муддатга кўчирилган тақдирда, умумий йиғилишда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар ўтказилмай қолган умумий йиғилишда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорларнинг реестрига мувофиқ аниқланади..
14.23. Акциядорлар умумий йиғилишида овоз бериши «битта овоз берувчи акция - бир овоз» тартибида амалга оширилади, жамият кузатув кенгаши сайловлари бўйича қонунчиликда кўзда тутилган ҳолда кузатув кенгаши аъзоларини сайлашда кумулятив овозга қўйиши бундан мустасно.
14.24. Акциядорларнинг умумий йиғилишида кун тартиби масалалари бўйича овоз бериш овоз бериш бюллетенлари орқали амалга оширилади.
Овоз бериш бюллетенларининг шакли ва матни жамиятнинг кузатув кенгаши томонидан тасдиқланади, акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши жамият кузатув кенгаши томонидан чақирилмаган ҳоллар бундан мустасно. Овоз бериш бюллетени умумий йиғилишда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтган акциядорга (унинг вакилига) берилади.
Овоз бериш бюллетенида: жамиятнинг тўлиқ фирма номи, акциядорлар умумий йиғилишини ўтказиш санаси, вақти ва жойи, овоз беришга қўйилган ҳар бир масаланинг таърифи ва уни кўриб чиқиш навбати, овоз беришга қўйилган ҳар бир масала бўйича "ёқлайман", "қаршиман" ёки "бетарафман" деган мазмундаги сўзлар билан ифодаланган овоз бериш вариантлари кўрсатилган бўлиши (бундан овоз беришга қўйилган масалага "ёқлайман" деган мазмундаги сўз билан ифодаланадиган кумулятив овоз бериш мустасно), овоз бериш бюллетени акциядор (унинг вакили) томонидан имзоланиши лозимлиги тўғрисидаги кўрсатма бўлиши керак.
Жамиятнинг кузатув кенгаши ёки тафтиш комиссияси аъзосини (тафтишчисини) сайлаш тўғрисидаги масала юзасидан овоз бериш ўтказилган тақдирда, овоз бериш бюллетенида номзод тўғрисидаги маълумотлар, унинг фамилияси, исми, отасининг исми кўрсатилиши лозим.
Овоз берилганида овоз берувчи қайси масала бўйича эҳтимол тутилган овоз бериш вариантларидан фақат биттасини қолдирган бўлса, ўша масала бўйича берилган овозлар ҳисобга олинади. Юқоридаги талабни бузган ҳолда тўлдирилган овоз бериш бюллетенлари ҳақиқий эмас деб топилади ва улардаги масалалар бўйича берилган овозлар ҳисобга олинмайди.
Агар овоз бериш бюллетенида овозга қўйилган бир неча масала акс эттирилган бўлса, бир ёки бир неча масалага нисбатан юқорида кўрсатилган талабга риоя этилмаганлиги бюллетеннинг умуман ҳақиқий эмас деб ҳисобланишига сабаб бўлмайди.
Саноқ комиссияси овоз бериш якунлари бўйича баённома тузади. Баённома саноқ комиссиясининг аъзолари томонидан имзоланади.
Овоз бериш якунлари тўғрисида баённома тузилганидан ва акциядорлар умумий йиғилишининг баённомаси имзоланганидан кейин овоз бериш бюллетенлари саноқ комиссияси томонидан сўрғичланади ва сақлаб қўйиш учун жамиятнинг архивига топширилади.
Овоз бериш якунлари тўғрисидаги баённома акциядорлар умумий йиғилиши баённомасига қўшиб қўйилиши лозим.
Овоз бериш якунлари акциядорларнинг овоз бериш ўтказилган умумий йиғилишида ўқиб эшиттирилади ёки акциядорлар умумий йиғилиши ёпилганидан кейин овоз бериш якунлари тўғрисидаги ҳисоботни эълон қилиш ёки акциядорларга юбориш орқали қарор қабул қилинган санадан 30 кун кечиктирмай акциядорларнинг эътиборига етказилади.
14.25. Акциядорлар умумий йиғилишининг баённомаси акциядорларнинг умумий йиғилиши ёпилганидан кейин ўн кундан кечиктирмай икки нусхада тузилади. Ҳар иккала нусха ҳам умумий йиғилишда раислик қилувчи ва умумий йиғилиш котиби томонидан имзоланади.
Акциядорлар умумий йиғилишининг баённомасида:
• акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилган сана, вақт ва жой;
• жамиятнинг овоз берувчи акцияларига эгалик қилувчи акциядорлар эга бўлган овозларнинг умумий сони;
• умумий йиғилишда иштирок этган акциядорлар эга бўлган овозларнинг сони;
• умумий йиғилишнинг раиси (раёсати) ва котиби, йиғилиш кун тартиби кўрсатилади.
Акциядорлар умумий йиғилишининг баённомасида маърузаларнинг асосий қоидалари, овозга қўйилган масалалар ҳамда улар юзасидан ўтказилган овоз бериш якунлари, йиғилиш қабул қилган қарорлар кўрсатилиши лозим.
.
15-модда. Кузатув кенгаши.
15.1. Жамият кузатув кенгаши жамият фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади ва умумий йиғилиш ваколат доирасига тегишли масалалардан ташқари ҳамма масалаларни ҳал этади.
15.2. Жамият кузатув кенгашининг ваколат доирасига қуйидагилар киради:
жамият фаолиятининг устувор йўналишларини белгилаш;
акциядорларнинг йиллик ва навбатдан ташқари умумий йиғилишларини чақириш, бундан ушбу устав 14.19 – бандида назарда тутилган ҳоллар мустасно;
акциядорлар умумий йиғилишининг кун тартибини тайёрлаш;
акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган сана, вақт ва жойни белгилаш;
акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида хабар қилиш учун жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санасини белгилаш;
ушбу устав 14.3 – бандининг иккинчи хатбошисида назарда тутилган масалаларни акциядорларнинг умумий йиғилиши ҳал қилиши учун киритиш;
мол-мулкнинг бозор қийматини белгилашни ташкил этиш;
жамиятнинг ижроия органини тузиш, унинг раҳбарини сайлаш (тайинлаш), раҳбарнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш;
жамият ижроия органига тўланадиган ҳақ ва компенсациялар миқдорини белгилаш;
жамиятнинг йиллик бизнес-режасини тасдиқлаш;
ички аудит хизматини ташкил этиш ва унинг ходимларини тайинлаш, шунингдек ҳар чоракда унинг ҳисоботларини эшитиб бориш;
жамият ижроия органининг фаолиятига дахлдор ҳар қандай ҳужжатлардан эркин фойдаланиш ва жамият кузатув кенгаши зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун бу ҳужжатларни ижроия органидан олиш. Жамият кузатув кенгаши ва унинг аъзолари олинган ҳужжатлардан фақат хизмат мақсадларида фойдаланиши мумкин;
аудиторлик текширувини ўтказиш тўғрисида, аудиторлик ташкилотини ва унинг хизматларига тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдорини белгилаш ҳақида қарор қабул қилиш;
жамиятнинг тафтиш комиссияси аъзоларига тўланадиган ҳақ ва компенсацияларнинг миқдорлари юзасидан тавсиялар бериш;
дивиденд миқдори, уни тўлаш шакли ва тартиби юзасидан тавсиялар бериш;
жамиятнинг захира фондидан ва бошқа фондларидан фойдаланиш;
жамиятнинг филиалларини ташкил этиш ва ваколатхоналарини очиш;
жамиятнинг шўъба ва тобе хўжалик жамиятларини ташкил этиш;
«Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонуннинг 8 ва 9-бобларида назарда тутилган ҳолларда битимлар тузиш ҳақида қарор қабул қилиш;
жамиятнинг тижорат ва нотижорат ташкилотлардаги иштироки билан боғлиқ битимларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тузиш;
жамиятнинг корпоратив облигацияларини қайтариб сотиб олиш тўғрисида қарор қабул қилиш.
Акциядорлар умумий йиғилишининг қарорига ёки жамият уставига кўра қуйидагилар жамият кузатув кенгашининг ваколат доирасига киритилиши мумкин:
жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) кўпайтириш масалаларини, шунингдек жамият уставига жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) кўпайтириш билан боғлиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги масалаларни ҳал қилиш;
акцияларни жойлаштириш (қимматли қоғозларнинг биржа бозорига ва уюшган биржадан ташқари бозорига чиқариш) нархини белгилаш;
жамият томонидан корпоратив облигациялар, шу жумладан акцияларга айирбошланадиган облигациялар чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш;
қимматли қоғозларнинг ҳосилаларини чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш;
жамиятнинг корпоратив облигацияларини қайтариб сотиб олиш тўғрисида қарор қабул қилиш.
Жамият кузатув кенгашининг ваколат доирасига «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонун ва жамият уставига мувофиқ бошқа масалаларни ҳал этиш ҳам киритилиши мумкин.
Жамият кузатув кенгашининг ваколат доирасига киритилган масалалар ҳал қилиш учун жамиятнинг ижроия органига ўтказилиши мумкин эмас.
15.3. Кузатув кенгаши 10 аъзодан иборат бўлади. Кузатув кенгаши аъзоларини акциядорлар умумий йиғилиши 1 йил муддатга сайлайди. Кузатув кенгаши аъзоларининг ваколатлари акциядорлар йиллик умумий йиғилишида сайланиш (қайта сайланиш) пайтигача амал қилади. Кузатув кенгашига фақат жисмоний шахс аъзо бўлиши мумкин.
15.4. Кузатув кенгаши аъзоларига фаолиятни жамиятда ёлланиб ишлаш меҳнат фаолияти билан бирга олиб боришларига йўл қўйилмайди.
15.5. Қоидага кўра кузатув кенгаши аъзолари олий маълумотга эга бўлиши (иқтисодий, юридик маълумот бўлса янада яхши) корпоратив бошқариш ва ҳуқуқ, стратегик ва инқирозга қарши бошқарув, шунингдек корпоратив молия соҳаларига тегишли билим ва тажрибага эга бўлиши керак.
15.6. Акциядорлар умумий йиғилиши қарорига кўра кузатув кенгаши аъзолари (аъзоси) ваколатлари муддатидан аввал тугатилиши мумкин. Кузатув кенгашининг ваколатлари муддатидан аввал тугатилган тақдирда, акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишида сайланган кузатув кенгаши янги таркибининг ваколатлари яқинда ўтказиладиган йиллик умумий йиғилишгача амал қилади.
15.7. Кузатув кенгаши аъзоси ҳоҳлаган вақтида ўз ваколатларини қолган кузатув кенгаши аъзоларини бу ҳақида ёзма равишда хабардор қилиб, ихтиёрий топширишга ҳақли. Бунда қолган кузатув кенгаши аъзоларининг ваколати тугамайди.
15.8. Жамият кузатув кенгаши аъзоларининг сони жамият уставида назарда тутилган миқдорнинг етмиш беш фоизидан кам бўлган тақдирда, жамият кузатув кенгашининг янги таркибини сайлаш учун акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириши шарт. Кузатув кенгашининг қолган аъзолари акциядорларнинг бундай навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш тўғрисида қарор қабул қилишга, шунингдек жамият ижроия органи раҳбарининг ваколатлари муддатидан илгари тугатилган тақдирда, унинг вазифасини вақтинча бажарувчини тайинлашга ҳақлидир.
15.9. Кузатув кенгаши раиси унинг аъзолари орасидан оддий кўп овоз бериш йўли билан сайланиши мумкин.
Кузатув кенгаши ўзи ҳоҳлаган вақтда оддий кўп овоз бериш йўли билан янги раис сайлашлари мумкин.
15.10. Кузатув кенгаши раиси унинг ишларини таъминлайди, кенгаш мажлисларини чақиради, уларга раислик қилади. Мажлис баённомасини юритиш ишларини ташкил қилади.
Кузатув кенгаши мажлиси зарурат бўлганда раис томонидан унинг ташаббуси билан, кузатув кенгаши, тафтиш комиссияси аъзолари, шунингдек яккабошчилик асосидаги ижроия органи –директор талаби билан чақирилади.
Кузатув кенгаши мажлисларини чақириш ва ўтказиш тартиби «Кузатув кенгаши тўғрисида»ги низом асосида аниқланади.
15.11. Агар кузатув кенгаши мажлисида сайланган аъзоларнинг етмиш беш фоизи қатнашса, у қонуний ҳисобланади.
Кузатув кенгаши мажлиси қарори агар амалдаги қонунчи ҳужжатларида ёки кузатув кенгаши ҳақидаги уставда бошқа нарсалар кўзда тутилмаган бўлса, кўпчиликнинг овоз бериши тарзида қабул қилинади.
Ҳар бир кузатув кенгаши аъзоси бир овозга эга. Овозлар тенг келиб қолганда, кузатув кенгаши раиси овози ҳал қилувчи овоз ҳисобланади.
Жамиятнинг кузатув кенгаши аъзоларининг овозини бошқа шахсга, шу жумладан, жамият кузатув кенгашининг бошқа аъзосига беришга йўл қўйилмайди.
15.12. Кузатув кенгаши мажлисида баённома юритилади, у мажлис ўтказилгач 10 кун давомида тузилган бўлиши керак.
Мажлис баённомасида ўтказилган сана, жойи ва вақти, мажлисда қатнашган шахслар сони, кун тартибига қўйилган масалалар бўй ича овозга қўйилгани, овозга қўйиш натижалари, қабул қилинган қарор кўрсатилади.
Жамият кузатув кенгаши мажлиси баённомаси унинг тўғри тузилганлиги бўйича жавобгар ҳисобланган мажлисда қатнашаётган жамият кузатув кенгаши аъзолари томонидан имзоланади.
Жамият кузатув кенгашининг қарорлари сиртдан овоз бериш йўли билан (сўров йўли билан) жамият кузатув кенгашининг барча аъзолари томонидан бир овоздан қабул қилиниши мумкин.
Жамият кузатув кенгаши мажлисининг баённомаси имзоланган куни жамиятнинг ижроия органига ижро этиш учун топширилади. Кузатув кенгаши акциядорларнинг умумий йиғилишини чақириш тўғрисида қарор қабул қилган тақдирда мазкур қарор ҳақидаги ахборот жамиятнинг ижроия органига кузатув кенгашининг мажлиси ўтказиладиган куни топширилади.
15.13. Жамият кузатув кенгашининг вазифаси ҳуқуқи ва мажбуриятлари бўйича тўлиқ вазифалар рўйхати, шунингдек устав билан тартибга келтирилмаган қисми акциядорлар умумий йиғилиши томонидан тасдиқланган «Кузатув кенгаши тўғрисида»ги низом асосида белгиланади.

16 -модда. Жамиятнинг ижроия органи
16.1. Жамиятнинг жорий фаолиятига раҳбарликни жамият манфаатларини ҳимоя қилувчи унинг номидан қонун ва мазкур уставга биноан ишончнома тақдим этмасдан ҳаракат қилувчи, жамият яккабошчилик асосидаги ижроия органи – директор амалга оширади.
Яккабошчилик асосидаги ижроия органи жамият кузатув кенгаши ва акциядорлар умумий йиғилишига ҳисобот беради.
16.2. Яккабошчилик асосидаги ижроия органи – директорни тайинлаш тўғрисидаги қарорни жамият кузатув кенгаши кўпинча конкурс танлови асосида қабул қилади.
16.3. Жамият кузатув кенгаши раиси номидан директор билан бир йил муддатга ёллаш шартномасини тузади ва кузатув кенгаши ҳар жамият йили уни узайтириш ёки бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилади. Шартнома исталган вақтда кузатув кенгашининг қарорига кўра бекор қилиниши мумкин. Ёллаш шартномасида унинг ҳуқуқ ва бурчлари, жамият мол-мулкига хўжалик юритиш мақсадида эгалик қилиш чегаралари, меҳнатга ҳақ тўлаш ва хўжалик фаолияти натижалари учун мукофотлаш шартлари ва унинг айби билан жамиятга етказилган зарар учун жавобгарлик доираси таъкидланади.
16.4. Ижроия органлари ваколат доирасига жамият жорий фаолиятига раҳбарлик қилишнинг барча масалалари киради, умумий йиғилиш ва жамият кузатув кенгашининг ваколат доирасига киритилган масалалар бундан мустасно.
16.5. Директор қуйидагиларни амалга оширади:
• жамиятнинг дастури ва режасига мувофиқ унинг ишларига тезкор раҳбар бўлиш;
• жамият мулкини акциядорлик жамиятлари «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонун ва ушбу уставда белгиланган доирада ўз иҳтиёрида тутиш;
• жамият номидан ишончномасиз чиқиш, Ўзбекистон Республикасидаги каби чет элларда ҳам барча муассаса, корхона, ва ташкилотларда жамиятни таништириш;
• турли ҳилдаги битимлар тузиш, жумладан битимлар тузиш ҳақида қарор қабул қилинаётган санада жамият соф активлари баланс қийматининг ўн беш фоизгача қийматга эга бўлган мол-мулкни жамиятнинг олиши ёки тасарруфидан чиқариш билан боғлиқ ёхуд жамият бевосита ёки билвосита мол-мулкни тасарруфидан чиқариши эҳтимоли билан боғлиқ битим ёки ўзаро боғланган бир неча битим, оддий хўжалик фаолиятини юритиш асносида содир этиладиган битимлар бундан мустасно, ва бошқа юридик харакатлар қилиш, ишончномалар бериш, банкларда жамиятнинг ҳисоб ва бошқа рақамларини очиш;
• жамият ходимларини ишга қабул қилиш ва ишдан бўшатиш, жамият ички меҳнат тартиби қоидаларига мувофиқ ходимларга нисбатан рағбатлантириш ва жазо бериш чораларини кўриш;
• молия-ҳўжалик фаолияти дастурини тасдиқлаш;
• штат жадвалини тасдиқлаш, буйруқлар чиқариш, жамият барча ходимлари бажариши мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш;
• жамият персоналларини ўқитиш бўйича режа ва тадбирларни тасдиқлаш;
• қимматли қоғозлар бозорини тартибга солувчи қонун ҳужжатлари, мазкур устав, умумий йиғилиш, кузатув кенгаши қарорлари ва контрактлардан келиб чиқадиган бошқа ишларни ҳам юритиш.
16.6. Жамият директори акциядорлар умумий йиғилиши ва кузатув кенгашининг қарорлари бажарилишини ташкил қилади.
16.7. Директорнинг бошқа ташкилотларнинг бошқарув органларида лавозимларни қўшиб олиб боришига фақат кузатув кенгашининг розилиги билан йўл қўйилади.
16.8. Директор фаолиятининг мазкур уставда берилмаган масалалари жамиятнинг белгиланган тартибда тасдиқланган “Директор тўғрисидаги низом”и билан белгиланади.
16.9. Акциядорлар умумий йиғилиш қарорига кўра жамият ижроия органи ваколатлари шартнома бўйича (ташкилот бошқарувчиси) тижорат ташкилотига ёки (бошқарувчига) шахсий тадбиркорга берилиши мумкин. Тузиладиган шартномалар шартлари жамият кузатув кенгаши томонидан тасдиқланади.

17-модда. Жамият бошқарув органига кирган шахслари жавобгарлиги.
17.1. Кузатув кенгаши аъзолари ва директор ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини бажаришда жамият манфаатларига амал қилишлари керак. Амалга оширилаётган ҳуқуқлари ва бажарилаётган мажбуриятлари ҳар жихатдан ҳалол ва оқилона бўлмоғи зарур.
17.2. Кузатув кенгаши аъзолари ва директор ўзлари бажарган айбли ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) натижасида, агар жавобгарлик учун асос ва унинг миқдори қонунчилик билан аниқланмаса, жамиятга етказган зарар учун жавоб берадилар.
Кузатув кенгаши аъзолари ва директор бирор масалани ечишда қарши овоз берса ёки унда узрли сабаб билан қатнашмаса, бу масала жамият фаолиятини зиён кўришга олиб келса, кўрилган зиён бўйича жавоб бермайдилар.
17.3. Бир неча шахснинг жамият олдидаги жавобгарлиги солидар ҳисобланади.
17.4. Жамиятга тегишли оддий акцияларнинг бир фоизига эга бўлган жамият ёки акциядор (акциядорлар), кузатув кенгаши ва директор томонидан жамиятга келтирилган зиён бўйича даъвогар сифатида судга мурожаат килиб зиён ўрнини қоплашни талаб қилиш ҳуқуқига эга.

18-модда. Жамиятнинг фаолиятини назорат қилиш.
18.1. Жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини назорат қилиш учун жамият уставига мувофиқ акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан бир йил муддатга тафтиш комиссияси сайланади.
18.2. Жамият тафтишчисига ёки тафтиш комиссияси аъзоларига доир малака талаблари акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан белгиланади. Айни бир шахс айни бир жамиятнинг тафтиш комиссияси таркибига кетма-кет уч мартадан ортиқ сайланиши мумкин эмас..
18.3. Жамият тафтиш комиссиясининг (тафтишчисининг) фаолият кўрсатиш тартиби акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан тасдиқланадиган низомда белгиланади.
18.4 Жамият тафтишчиси ёки тафтиш комиссиясининг аъзолари бир вақтнинг ўзида жамият кузатув кенгашининг аъзоси бўлиши, шунингдек айни шу жамиятда меҳнат шартномаси (контракт) бўйича ишлаши мумкин эмас.
18.5 Жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш тафтиш комиссиясининг акциядорлар умумий йиғилишининг, жамият кузатув кенгашининг ташаббусига кўра ёки жамият овоз берувчи акцияларининг камида беш фоизига эгалик қилувчи акциядорнинг (акциядорларнинг) талабига кўра жамият кузатув кенгашини олдиндан хабардор қилиш йўли билан бир йиллик ёки бошқа давр ичидаги фаолият якунлари бўйича амалга оширилади.
18.6. Жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш якунларига кўра жамиятнинг тафтиш комиссияси хулоса тузади, бу хулосада:
жамиятнинг ҳисоботларида ва бошқа молиявий ҳужжатларида кўрсатилган маълумотларнинг ишончлилигига доир баҳо;
бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисоботни тақдим этиш тартиби бузилганлиги, шунингдек молия-хўжалик фаолияти амалга оширилаётганда қонун ҳужжатлари бузилганлиги фактлари тўғрисидаги ахборот кўрсатилиши шарт.
18.7. Тафтиш комиссияси жамиятда аффилланган шахслар билан тузилган битимлар ёки йирик битимлар мавжудлиги, шунингдек қонун ҳужжатларининг ва жамият ички ҳужжатларининг бундай битимларни тузишга доир талабларига риоя қилиниши тўғрисидаги хулосани ҳар чоракда жамият кузатув кенгашининг мажлисига олиб чиқади. Уставнинг 18.6 – бандида кўрсатилган ахборотни ўз ичига олган хулоса акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишида эшитилади.
18.8. Жамиятда яна кузатув кенгаши томонидан жамиятнинг ижроия органи, филиаллари ва ваколатхоналари томонидан қонун ҳужжатларига, жамият уставига ва бошқа ҳужжатларга риоя этилишини, бухгалтерия ҳисобида ва молиявий ҳисоботларда маълумотларнинг тўлиқ ҳамда ишончли тарзда акс эттирилиши таъминланишини, хўжалик операцияларини амалга оширишнинг белгиланган қоидалари ва тартиб-таомилларига риоя этилишини, активларнинг сақланишини, шунингдек жамиятни бошқариш юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилишини текшириш ҳамда мониторинг олиб бориш орқали жамиятнинг ижроия органи, филиаллари ва ваколатхоналари ишини назорат қиладиган ҳамда баҳолайдиган ички аудит хизмати ташкил этилади..
Ички аудит хизмати жамиятнинг кузатув кенгашига ҳисобдордир.
18.9. Жамият билан тузилган шартномага мувофиқ қонун хужжатларида белгиланган тартибда жамиятнинг молия – хўжалик фаолиятини текшириш ва унга аудиторлик хулосаси тақдим этишни жамиятнинг молиявий ҳисоботи ва молияга доир бошқа ахборотлар ҳақида нотўғри якун баён этилган аудиторлик хулосаси тузганлик оқибатида етказилган зарар учун жамият олдида жавобгар бўладиган мустақил аудиторлик ташкилоти амалга оширади.

19-модда. Ҳисоб ва ҳисобот. Жамият тўғрисида ахборот.
19.1. Жамият амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бухгалтерия ҳисобини юритиши ва молиявий ҳисобот тақдим этиши шарт.
19.2. Жамиятда бухгалтерия ҳисобининг ташкил этилиши, ҳолати ва ишончлилиги, тегишли органларга ҳар йилги ҳисобот ва бошқа молиявий ҳисоботлар, шунингдек жамиятнинг расмий веб-сайтида ва оммавий ахборот воситаларида акциядорларга, кредиторларга тақдим этиладиган жамият фаолияти тўғрисидаги маълумотлар ўз вақтида тақдим этилиши учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарлик жамият ижроия органининг зиммасида бўлади.
19.3. Жамиятнинг молиявий ҳисоботида кўрсатилган ва акциядорларнинг умумий йиғилишига тақдим этиладиган молиявий ҳисоботдаги, бухгалтерия балансидаги, фойда ва зарарлар ҳисобварағидаги маълумотларнинг ишончлилиги мулкий манфаатлари жамият ёки унинг акциядорлари билан боғлиқ бўлмаган аудиторлик ташкилоти томонидан тасдиқланган бўлиши керак.
19.4. Жамиятнинг йиллик ҳисоботи акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши ўтказиладиган санадан ўттиз кундан кечиктирмай жамиятнинг кузатув кенгаши томонидан дастлабки тарзда тасдиқланиши лозим.
19.5. Жамият:
жамиятнинг устави, белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган уставга киритилган, ўзгартиш ва қўшимчалар, жамиятни ташкил этиш тўғрисидаги қарор, жамият давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақидаги гувоҳномани;
жамиятнинг ўз балансидаги мол-мулкка бўлган ҳуқуқларини тасдиқловчи ҳужжатларни;
акциядорларнинг умумий йиғилиши ва жамиятнинг бошқа бошқарув органлари томонидан тасдиқланадиган ҳужжатларни;
жамиятнинг фил
DataLife Engine
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь.
Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.