Сортировать статьи по: дате | популярности | посещаемости | комментариям | алфавиту
Информация к новости
  • Просмотров: 2222
  • Автор: webmaster
  • Дата: 8-01-2015, 10:18
8-01-2015, 10:18

«UZKABEL» aksiyadorlik jamiyati qo`shma korxonasi устави (янги таҳрир)

Категория: Пресс центр

1.1. Акциядорлик жамияти шаклидаги «UZKABEL» qo`shma korxonasi (кейинги ўринларда «жамият» деб аталади) ўзбек ва чет эл муассислари – акциядорлари келишувида тузилган бўлиб, «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида», «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида», «Чет эл инвестициялари тўғрисида», «Чет эл инвесторлари кафолатлари ва ҳимоя чоралари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари ҳамда мазкур устав асосида амал қилади. Жамиятнинг муассислари – акциядорлари ҳақидаги маълумотлар «Акциядорлар реестрида» акс этган бўлиб муассислар таркиби мазкур реестр бўйича ўзгариши мумкин.
«UZKABEL» AJ QK «UZKABEL» ОAJ QK нинг ҳуқуқий вориси бўлиб унинг барча ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича жавоб беради.
1.2. Жамиятнинг давлат тилидаги тўлиқ фирма номи:
«UZKABEL» aksiyadorlik jamiyati qo`shma korxonasi.
1.3.Жамиятнинг давлат тилидаги қисқартирилган фирма номи:
«UZKABEL» AJ» QK.
1.4.Жамиятнинг рус тилидаги тўлиқ фирма номи: совместное предприятие акционерное общество «UZKABEL».
1.5. Жамиятнинг рус тилидаги қисқартирилган фирма номи: СП АО «UZKABEL».
1.6. Жамиятнинг юридик, почта манзили ва электрон манзили:
Ўзбекистон Республикаси, 100041, Тошкент шаҳри, Дўрмон йўли кўч. 2
Жамият электрон почта манзили: pochta@uzkabel.uz
WEB : www.uzkabel.uz
1.7.Жамият фаолияти чекланмаган муддатга таъсис этилган.